Сирдарёда ЖССТ экспертлари иштирокида назарий ва амалий семинар бўлиб ўтди

    ЖССТ маслаҳатчиси, Буюк Британиядаги Ливерпул университетининг клиник офтальмология соҳаси бўйича профессори Simon Harding бошчилигидаги миссияси Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалига ташриф буюрди.

    Ташриф доирасида, мазкур илмий-амалий марказнинг Сирдарё филиали ва шу билан бирга Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги туман, шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари врач офтальмологлар учун «Тизимда NCD профилактикаси ва назоратдан фойдаланиш имкониятларини яхшилашда бирламчи ёрдам» мавзусида уч кунлик амалий ва назарий семинар ташкил этилди.

    Унда диабет касаллиги, унинг юрак-қон томир тизими, оёқ ва кўз соҳасидаги асоратларини эрта босқичларда аниқлаш, даволаш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, кўз соҳасида юзага келган диабетик ретинопатияни бартараф этишга қаратилган дунёнинг кўпгина илғор давлатларида қўлланилаётган лазер терапия усуллари ҳақида сўз юритилди.

    Ва шу билан бирга, сирдарёлик врач офтальмологларнинг ҳам амалий, ҳам назарий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, Сирдарёда истиқомат қилаётган диабетик ретинопатия хасталиги, унинг асоратидан қийналган ва даволанишга муҳтож беморлар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

    Ўтказилган тиббий кўрик давомида ҳар бир бемор, унинг кўз томирлари билан боғлиқ муаммо, «Маҳорат дарси» асосида Финляндияда ишлаб чиқарилган, илк бора Сирдарё тиббиётида қўлланилаётган «Smartscope PRO» рақамли камера ёрдамида чуқурроқ ўрганилди. Натижага қараб, диабетик ретинопатия асоратлари мазкур муассасага яқиндагина Ҳиндистондан келтирилган лазер жарроҳлик ускунаси ёрдамида бартараф этилди.

    — Бу каби амалиётлар нафақат Буюк Британияда, дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида қўлланилиб келиняпти, — дейди Буюк Британиялик профессор Симон Ҳардинг. — Ушбу амалиёт, Ўзбекистон Республикасида Сирдарё вилоятида биринчилардан бўлиб йўлга қўйилаётгани таъкидлаш жоиз. Диабетик ретинопатия, унинг асоратларидан азият чекаётган, чор атрофни рангин эмас, лойқа кўраётган беморлар учун ниҳоятда қўл келиб қолмай, амалиётдан сўнг, чор-атрофни лойқа, рангсиз эмас, одатдагидек, рангин ва тиниқ кўра бошлайди.

    Қолаверса, ўтказилган амалий ва назарий семинар давомида диабетик ретинопатия хасталиги, унинг асоратларини ихтисослаштирилган муассасаларга келмасданоқ, бирламчи тизимда ташкил этиладиган скрининг кўриклар давомида аниқлаш учун, эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ҳам сўз юритилди.

    — ЖССТ ташаббуси билан диабетик ретинопатия, уни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш юзасидан Сирдарёда ташкил этилган амалий ва назарий семинар, ўйлаб қарайдиган бўлсак, сирдарёлик врач офтальмологлар учун ниҳоятда фойдали бўлди, — дейди Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалининг олий тоифали врач-офтальмологи Улуғбек Каримов. — Диабетик ретинопатия, уни ташхислаш ва даволаш борасида муҳим қадамларни ташлаган бўлсакда, ўзимизга яраша муаммоларимиз бор эди. Бунга эса, ўтказилган амалий ва назарий семинар давомида жавоб топдик.

    Қувонарли томони, ўтказилаётган амалий ва семинар сўнгида, ЖССТ ва WWF банки томонидан Гулистон шаҳри, Боёвут, Сардоба, Оқолтин туманлари ҳамда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалига «Smartscope PRO» рақамли камера тақдим этилади. Бу эса, нафақат диабетик ретинопатия хасталикларини эрта босқичларда, юқори аниқликда ташхислаш ва даволашда қул келади.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилояти

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот котиби.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates