Сирдарёда «Мен қондаги қанд миқдорини текширдим. Сизчи?» акцияси ўтказилди

    Саломатлик 1 декабр 2022 1657

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёда 400 миллион нафардан зиёд қандли диабет хасталигига чалинган бемор бор. Таҳлилларга кўра, ушбу кўрсаткич 2030 йилга бориб 550 миллиондан ошиши мумкин.

    Сирдарёда эса мазкур турдаги хасталик билан хасталанган беморларнинг сони 10 600 нафардан ортиқ бўлиб, улар диспансер назоратига олинган. Охирги 3 йил давомида эса бу турдаги хасталик билан хасталанган беморлар сони бир мунча ортган.

    Биргина, жорий йилнинг ўзида cирдарёлик эндокринологлар томонидан диабет ва диабет олди ҳолатлари учун вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган мақсадли скрининг текширувлар жараёнига 131 минг 638 нафардан ошиқ аҳоли қамраб олиниб, уларнинг 1 778 нафарида қандли диабет, 4 720 нафарида диабет олди ҳолати, 8 370 нафарида семизликка мойиллик ҳолатлари аниқланган.

    Маълумки, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш мақсадида Миллий дастур доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, «Йўл харитаси» белгилаб олинган.

    — Олиб борилган тадқиқотлар, ўрганишлар натижасида вилоятимизда қандли диабет билан касалланган беморлар сони келгусида 2-3 мартага ошиши мумкин, — дейди Гулистон тиббиёт кластери эндокринология-терапия бўлими мудири Хушнида Яссакова. — Бу ҳолатни олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳудуддаги «саломатлик мактаблари»да, маҳаллалардаги беморларга, шунингдек, диабетга мойиллиги бор, ортиқча вазнли аҳолига касалликни бошқариш ўргатиляпти. Мисол учун, шифохонамизда «болалар диабет мактаби» ташкил этилиб, 1-6 ёшгача диабети бор болаларнинг ота-онасига, 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга диабет билан яшашни ўргатиш, яъни ўз касаллигини бошқариш, инсулин қабул қилиш, тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланишга ўргатиш йўлга қўйилган.

    Ноябрь - «Қандли диабет» ойлиги доирасида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳамда А. Навоий номли вилоят Ахборот компьютер кутубхонасида «Мен қондаги қанд миқдорини текширдим. Сизчи?» акцияси ўтказилди. Акция доирасида аҳолининг 40 ёшдан 65 ёшгача бўлган вакиллари қонда қанд миқдорини аниқлаш ҳамда малакали эндокринолог кўриги ва керакли тавсияларига эга бўлганди. Бундай тадбирлар эса жойларда давом этяпти.

    Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates