Сирдарёда "Янги Ўзбекистон" массиви қурилишининг илк босқичи якунланди

    Лойиҳа икки босқичли бўлиб, 16 гектарли ҳудудда 5 минг аҳолига мўлжалланган 50 та кўп қаватли уй бунёд этилиши режалаштирилган. Ҳозирда аҳолига 400 хонадонли 20 та уй фойдаланишга топширилди.

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Йил якунига қадар яна 30 та уй қуриб битказилади. Уйлардан ташқари маҳалла маркази, замонавий таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, спорт мажмуаси, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қад ростлайди. Аҳоли барча ижтимоий хизматлар билан таъминланади. Бўш майдонларга дарахтлар экилиб, хиёбонга айлантирилади.

    Эътиборли жиҳати, аҳолини иш билан таъминлаш учун массив яқинида кичик саноат зонаси ташкил этилган. Унда бугунга қадар 21 та лойиҳа жойлаштирилган. 2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates