Сиёсат соҳасидаги етакчи аёл: ўрнак бўладиган инсон

    Жорий йил 15 апрелда Олий Мажлис Сенати, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ҳамда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасининг молиявий кўмагида сиёсий партияларнинг аёл вакиллари учун етакчилик салоҳиятини ошириш бўйича 5 кунлик ўқув-амалий машғулотларга старт берилди.

    Тадбир гендер тамойилларини сиёсий ҳаётда тарғиб қилувчилар бўлмиш миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар, сиёсий партияларнинг хотин-қизлар қанотлари ва маҳаллий Кенгашлар аъзоларининг салоҳиятини ошириш, имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бериш учун керакли кўникмалар билан қуроллантириш мақсадида ташкил этилди.

    Тадбир доирасида «Сиёсат соҳасидаги етакчи аёл: ўрнак бўладиган инсон» мавзусидаги энг яхши сценарийлар танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Мазкур танлов жорий йил март ойида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган.

    Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ўзгаришлар бўлаётган бугунги кунда гендер сезувчан парламентларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ. Бунинг учун сиёсий ирода, етакчилик, интроспекция, стратегик режалаштириш, ислоҳот, ресурслар ва жавобгарлик талаб этилади.

    Сиёсатдаги гендер тенглик барчанинг хилма-хил ва бир-бирига мос келадиган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда инқирозларга яхшироқ жавоб беришга имкон беради ва шу билан янада самарали натижаларга эришилади.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

    Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги, давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаши кафолатланган.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2023 йил 18 декабрда имзолаган Қонунда (ЎРҚ–883-сон) сайловларда аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши белгиланди.

    Ўзбекистон БМТ Низомининг мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган нормаларига содиқ эканлигини доимо кўрсатиб келган.

    2023 йил 1 январда Парламентлараро иттифоқ томонидан эълон қилинган «Аёллар сиёсатда» жаҳон рейтингида дунёнинг 190 миллий парламенти орасида мамлакатимиз 45-ўринни эгаллади.

    Ўтган йил сентябрь ойида эълон қилинган очиқ гендер маълумотлари индексида Ўзбекистон 69,7 балл билан дунёнинг энг яхши 20 та мамлакати қаторига кирди.

    БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари тармоғи ҳисоботига кўра Ўзбекистон 8 поғонага кўтарилди, 166 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади (2022 йилда 77-ўринда эди).

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates