Словакияда айиқнинг одамларга ҳужуми туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Словакиянинг Татр тоғлари яқинидаги Липтовски-Микулаш шаҳрида айиқнинг одамларга уч кун ичида иккинчи марта ҳужуми туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

    Фуқаролардан, айниқса, эрталаб ва кечки пайт турар-жой биноларини тарк этмаслик сўралган. Хавфли ҳудудда олти нафар қуролли патрул борлиги хабар қилинмоқда. Улар дронлар ва тунги кўриш қурилмалари ёрдамида кузатув ишларини олиб боришмоқда.

    17 март куни айиқ ҳужуми оқибатида беш киши жароҳатланган эди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 49 ёшли аёл елкасидан, 72 ёшли эркак эса бошидан олган жароҳати билан касалхонага ётқизилган. 10 ёшли қиз ва икки нафар ёши катта одам енгил жароҳатланган.

    Паст Татр тоғларида содир бўлган фожиадан бир кун ўтиб яна бир ҳодиса содир бўлди, у ерда Беларусь Республикаси фуқароси қўнғир айиқ ҳужуми қурбони бўлди. Хабар қилинишича, аёл ва унинг шериги пиёдалар йўлакларидан бири бўйлаб сайрга чиққан. Тоғ ёнбағиридаги ўрмонда уларга айиқ ҳужум қилди. Эркак қочишга муваффақ бўлган. Аёл йиртқичдан қочишга уриниб, тик қияликдан пастга йиқилиб тушган, деб хабар беради ru.euronews.com.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates