Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ишлари такомиллаштирилади

    Саломатлик 29 ноябр 2023 508

    Фарғонада 29 ноябрда “Ўзбекистонда аёлларга амбулатор ёрдам: муаммолар ва ечимлар” мавзусида ҳудудий илми-амалий конференция бўлиб ўтди.

    Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад — соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида яшаш жойи бўйича поликлинкалар ва аёллар консультацияларида туғруққа қадар ёрдам кўрсатишда мутахассисларнинг малакасини оширишдир.

    Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБЦИАТМ ДК) томонидан ташкил этилган.

    РИОваБЦИАТМ томонидан киритилган ўзгаришларнинг асосий мақсадларидан бири —марказнинг ва бирламчи тиббий-санитар ёрдам фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаб берувчи ягона тизимни жорий этишдир.

    Бундай ягона тизимни яратишдан шунингдек, поликлиникаларда туғруққа қадар ёрдам кўрсатувчи шифокорларнинг билимини ошириш, профилактика бўйича, юзага келадиган муаммоларни эрта тасхишлаш бўйича уларнинг имкониятларини кенгайтириш мақсад қилинган.

    Конференцияда мутахассислар яна бир қатор долзарб мавзуларни кўриб чиқди. Улар орасида антенатал баҳолашга ва даволашга замонавий ёндашув, тиббий профилактика тизимини ҳамда оналар саломатилигини муҳофаза қилиш патронажини, Фарғона водийси вилоятларида антенатал даволаш хизматини такомиллаштириш ҳам мавжуд.

    Конференция аудиториясининг асосий қисмини оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникалар шифокорлари ташкил этди.

    Бугун она бўлишга тайёргарлик кўраётган аёллар саломатлиги поликлиника шифокорларидан бошлаб юқори малакали мутахассисларгача бўлган ишончли қўлларда бўлиши учун катта ҳамкорликдаги иш олиб бориляпти.

    Айнан ана ўшалар зиммаларига уларга тиббиёт бригадаларини ташкил этиш юклатилган.

    Бригадаларнинг асосий вазифалари ўз ҳудудларидаги хавф-хатар омиллари мавжуд бўлган ва стоматик касалликлар билан касалланган ҳомиладор аёлларни аниқлаш, уларни туғруққача бўлган барча кузатув босқичларидан ўтиши ҳамда халқаро амалиётларга мувофиқ даволаниши учун ҳисобга қўйишдан иборат бўлади.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.