“Чанъэ-5” Ой зонди 2020 йилда ўз миссиясини якунлаб, Ойдан Ерга тош ва тупроқ намуналарини олиб келган эди. Олимлар намуналарни таҳлил қилиш учун инфрақизил детектордан фойдаланишди, бунда сув излари борлиги аниқланди.
NASA, аввалроқ, 2020 йилда Ойда сув борлигини тасдиқлаган ва сув излари 1960-1970-йилларда тўпланган намуналарда ҳам топилганди. Бироқ “Чанъэ-5” томонидан тўпланган намуналар анча юқори кенгликлардан олинган бўлиб, Ой юзасида сув қай ҳолатда мавжудлиги ҳақида янги маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради lenta.ru.