Сомалида 2024 йил бошидан буён вабодан 37 киши вафот этди

    Сомалида жорий йилда вабо эпидемияси туфайли 37 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

    “Жорий йилнинг январь ойидан буён мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида вабога чалиниш билан боғлиқ 3365 та ҳолат аниқланган”, дея вазирлик ҳисоботидан иқтибос келтиради “Синьхуа” агентлиги. Касаллик мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Беледуэйне шаҳрида авж олди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, тоза сув ва тегишли санитария хизматларидан фойдалана олмайдиганлар сонининг кўпайиши вабо тарқалишини кучайтирмоқда, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates