Сўнгги ўн бир ойда қайси ҳудуддан “Тез ёрдам”га энг кўп чақириқ бўлди?

    Мамлакатимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда. Буни эса 2023 йилнинг ўтган ўн бир ойи давомида “103” хизматига бўлган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

    – Жорий йил январь-ноябрь ойларида “Тез ёрдам”га юртимиз бўйича жами 12 миллион 330 минг 509 та чақириқ келиб тушди, – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. – Шундан жами 817 минг 132 нафар катта ёшли, 310 минг 274 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинди.

    Энг кўп мурожаатлар:

    - Фарғона вилоятида — 1 336 301 та;

    - Андижон вилоятида — 1 244 119 та;

    - Тошкент шаҳрида — 1 244 015 та;

    - Тошкент вилоятида — 1 183 787 та;

    - Наманган вилоятида — 1 145 109 та қайд этилган.

    Энг кам чақириқ Навоий (380 977 та ), Сирдарё (451 261 та) ва Жиззах (499 042 та) вилоятларида кузатилган.

    Маълумот учун, ўтган 2022 йил январь-ноябрь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига жами 11 миллион 735 минг 450 та мурожаат келиб тушган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates