Сотувчи аёл ўзини ёқмоқчи бўлди

    Ижтимоий тармоқлардаги “Сотувчи ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди” номи остида видео хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ТҚХ ТҚКГ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, видеоёзувдаги 1978 йил 4 майда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган шахс М.К шу йилнинг тахминан 10 июнь кунлари савдо қоидаларини бузаётганлиги сабабли Чирчиқ шаҳар ДСИ ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришларига нисбатан ўзининг норозилик ҳаракатларини шу каби намойишлар орқали билдиришга уринган.

    Шу йилнинг 28 июнь куни мазкур шахс М.К қайта огоҳлантиришларга қарамай, Бозор ҳудудида эмас балки сотув учун белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилаётган вақтда «Ишчи гуруҳ» томонидан М.Кга тушунтириш ишлари олиб борилган. Ушбу жараёнда фуқаро М.К «Ишчи гуруҳ» ходимларига провокация кўринишидаги салбий хатти-ҳаракатларни юзага келтиришга уринган.

    Ҳолат юзасидан ҳозирда фуқаро М.Кга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Маҳлумот ўрнида, фуқаро М.К муқаддам Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 41,47,52,183 моддалари билан 3-маротаба жазоланган.