СOVID-19: Ёлғон хабарларни ким тарқатяпти?

    Ташвишли хабар 3 ноябр 2021 1677

    Ёлғон, нотўғри ёки ваҳимали хабарлар тарқатиб, обуначилари аудиториясини кенгайтириш ҳолатлари блогосферанинг баъзи вакиллари учун янгилик эмас. Буни шу соҳа эгаларининг ўзлари ҳам ноҳалол рақобат сифатида баҳолашига кўп гувоҳ бўлганмиз.

    Бу ҳақда ёзишимизга айрим телеграм каналларида коронавирус мавзусида тарқатилган аудиоёзувлар сабаб бўлди. Овозли хабарлардан бирида тиббиёт ходими COVID-19га чалиниш ҳолатлари кескин кўпайиб кетгани, қабулхоналарда оёқ қўйишга жой йўқлиги, ҳатто янги блок очилаётгани, қолаверса, ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётгани ҳақида гапирган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида овозли хабар эгасини топиб, у билан суҳбатлашди.

    — Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида эпидемиолог бўлиб ишлайман, — дейди Нилуфар Умарова. — Бу овозли хабарни шу йилнинг июнь ойи охирида телеграмдаги эпидемиолог ҳамкасбларимиз учун тор доирада очилган гуруҳда қолдиргандим. Ўшанда юртимизда ҳақиқатан ҳам пандемиянинг янги тўлқини авж ола бошлаган оғир паллалар эди. Аммо қандай қилиб бу аудиоёзув тарқалиб кетгани ва нега орадан тўрт ойдан зиёд вақт ўтиб эълон қилинганига ўзим ҳам ҳайронман. Чунки ҳозир юртимизда хасталикка чалиниш кўрсаткичлари ўша пайтдагига нисбатан анча пасайган. Ўзим ишлаётган шифохонада ҳам касалланганлар оқими сезиларли даражада камайган.

    Биз Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси мутасаддилари билан ҳам боғландик.

    — Июль-август ойларида муассасамизда 2 мингга яқин бемор даволанган эди, — дейди мазкур шифохона директорининг ўринбосари Ҳилола Алимова. — Ҳозир эса 1100 нафар кишини муолажа қиляпмиз. Кунига 80-90 нафар беморни қабул қилиб, ётқизяпмиз. Кўрсаткичлар кундан-кун камаймоқда. Ҳолат стабил.

    Энди июнь ойи статистикасига назар ташлаймиз. Масалан, 2021 йил 25 июнда Ўзбекистонда жами 546 нафар беморда коронавирус қайд этилган. Орадан бир ой ўтиб, яъни 25 июлда кунлик кўрсаткичлар жами 731 нафарга етган. 26 августга келиб эса 846 нафар кишида коронавирус, 353 нафар кишида пневмония аниқланган.

    Ҳозирчи? Юртимизда пандемия билан боғлиқ вазият қандай?

    Кеча, яъни 2 ноябрда мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилиб, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади. Хасталикни юқтирганлар сони 272 нафарни ташкил этган. Шундан 58 нафари Тошкент вилояти, 104 нафари Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

    Айни кунда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун фақат Зангиотадаги 1-сон ва 2-сон шифохоналар фаолият кўрсатаётганини инобатга олсак, реал вазият статистикаларда тўлақонли акс этгани яна бир бор англашилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates