Совуқ сабаб Тошкентда айрим йўналишдаги микроавтобуслар ҳаракати тўхтатилди

    Транспорт 14 январ 2023 933

    Айрим йўналишдаги йўналишли микроавтобусларни ёқилғи билан таъминлаш имкони чекланди.

    Республика бўйича аномал совуқ ҳарорати давом этаётганлиги сабабли Энергетика вазирлиги томонидан аҳоли хонадонларига табиий газни етказиб бериш мақсадида бир қатор соҳалар қатори автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилши ҳақида огоҳлантириш берилди.

    Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, айрим йўналишдаги йўналишли микроавтобусларни ёқилғи билан таъминлаш имкони чекланди.

    Бунинг натижасида 14,15 январь кунлари Тошкент шаҳрининг айрим йўналишли микроавтобус йўналишларида аҳолига хизмат кўрсатиш имкони мавжуд эмас.

    Ҳозирда йўналишли микроавтобусларни ёқилғи билан таъминлаш юзасидан барча чоралар кўрилмоқда, дея хабар беради Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати.