Сохта ҳавола яратиб, одамларни чув тушириб келган фирибгар ушланди

    Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли фуқаро Н.Ф. номаълум шахс унинг банк картасидан 1.480.000 сўм пулларини яширин равишда ўзлаштириб олгани бўйича ИИБга мурожаат қилди.

    Бу бўйича Тошкент шаҳар ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

    Қайд этилишича, тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Жиззах вилоятида яшовчи 29 ёшли фуқаро О.У. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

    Маълумотларга кўра, О.У. сохта ҳавола яратиб, уни "онлайн кредит" ёки "моддий ёрдам олиш учун бу манзилга банк карта маълумотингизни киритинг" мазмунидаги сохта рекламалар билан, турли канал ва гуруҳларда тарқатиб, банк карта бошқарувини бериб қўйган фуқароларнинг пулларини яширин равишда талон-торож қилиб келган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан О.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 3 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates