Фестивалнинг тантанали қисмида Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Садулла Мирзаев ваНурота тумани ҳокими Азамат Файзиевлар фестивал иштирокчиларини қизғин табриклади.
Шунингдек, фестивалда энг яхши иштирокчи (ҳунармандлар) деб топилган қатнашчиларга диплом, эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар.
Миллий қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган «Сўзана ва кашта» миллий ҳунармандчилик санъати фестивалида иштирокчилар «Энг яхши Сўзана ва каштачи», «Энг яхши Сўзана ва каштачи мактаби устаси», «Сўзана ва каштачилик бўйича қадимий сулола давомчиси», «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган Сўзана ва каштачи», «Энг ёш маҳоратли Сўзана ва каштачи» номинациялари асосида тақдирланишди.
Фестивалининг якуний қисмида гала-концерт дастури бўлиб, унда Нурота тумани «Нуржаҳон» фольклор жамоаси томонидан саҳналаштирилган дастур ҳамда Ўзбекистон Давлат филармонияси Навоий вилояти бўлинмасининг бир гуруҳ хонандалари томонидан дилтортар ашулалар ижро этилди.