Россия, Хитой, Беларусь ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этган турнирда спортчиларимиз 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 1 та бронза, жами 5 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Жумладан, ҳамюртларимиз 800 метр масофада кечган баҳсларда М8+ ва ЛМ1х дастурларида олтин, W1х ва W4х йўналишида кумуш, М2х баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.