Стармер: Яқин Шарқдаги можаронинг ечими икки давлат тамойилига асосланиши керак

    Буюк Британиянинг янги бош вазири Кир Стармер ўзининг исроиллик ҳамкасби Беньямин Нетаньяху ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлар чоғида Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

    Бу ҳақда Буюк Британия бош вазирининг идораси баёнотида айтилади.

    “Бош вазир Стармер Исроилнинг Ливан билан шимолий чегарасидаги вазият катта ташвиш уйғотаётганини ва барча томонлар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши кераклигини айтди”, дейилади хабарда.

    Стармер, шунингдек, “таҳдидларнинг олдини олиш учун Лондон Исроил билан ҳамкорликни давом эттириши”ни маълум қилди.

    Стармер Ғазо секторидаги вазият ҳақида гапирар экан, “ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни қайтариш ва тинч аҳолига етказиладиган гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш” зарурлигига ишора қилди. Унинг қўшимча қилишича, Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш икки давлатнинг ёнма-ён яшаши тамойилига асосланиши керак, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates