Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Н. Навоий шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар жойлардан 2 хонали уйни фуқаро Ш.Ҳ.га гўёки субсидия асосида олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.