Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти сарҳисоб этилди

    Мамлакатимизда 20 январ 2023 1426

    Жорий йил 19 январда Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қўмитанинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берилди.

    Таъкидланганидек, Қўмита қонунчилик, назорат-таҳлил фаолиятига, жойларда аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал этиш ва уларга амалий кўмак бериш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, қолаверса, жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш каби ишларга эътибор қаратди.

    Хусусан, Қўмита аъзолари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2 800 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Жойларда сайёр қабуллар ўтказилди ва 5 000 дан зиёд фуқароларнинг муаммолари тингланди. Кўплаб фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва юридик маслаҳатлар берилди.

    Оилавий шароити сабабли моддий ёрдам сўраб, иш ҳақини ундиришда ёки кредит маблағлари ажратилишида ва бошқа ижтимоий масалаларда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар назоратга олиниб, ижобий ҳал қилиниши таъминланган. Қўмита аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан алимент билан боғлиқ 100 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилиб, алимент пуллари ундириб берилган.

    Қўмита томонидан жами 18 та сенатор сўрови юборилган. Ҳудудлар манфаатига дахлдор бўлган 50 га яқин масала кўриб чиқилган, уларнинг 30 га яқинини қонунлар ташкил этади.

    Шунингдек, Қўмита томонидан қатор қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторинг ўтказилиб, уларни такомиллаштиришга қаратилган 30 дан ортиқ таклифлар тайёрланди ва Сенат Кенгаши муҳокамасига киритилди.

    Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси томонидан ҳудудларда прокуратура фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганиш ва тадбирлар ташкил этилди.

    Қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат қилиниши юзасидан Бош прокурорнинг ҳисоботи, ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳамда норма ижодкорлиги фаолияти бўйича адлия вазирининг ахбороти, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ахбороти эшитилди.

    Бундан ташқари, 40 га яқин давлат органлари ва ташкилотларининг аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.

    Мажлисда онлайн тарзда иштирок этган ҳудудлардан сайланган сенаторлар ҳам олиб борган амалий ишлари юзасидан маълумот бериб ўтди. Бунда айниқса, ҳудудларда фуқаролар манфаатлари билан боғлиқ масалалар, ҳал этилаётган ижтимоий соҳадаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Мажлис якунида Қўмитанинг қарори қабул қилиниб, унда жорий йил устувор вазифалари белгилаб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates