Судланмаганлик/судланганлик тўғрисида маълумотнома олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

    Ижтимоий ҳаёт 23 июн 2020 9388

    Давлат хизматлари марказлари томонидан фуқароларга тақдим этилаётган хизматлардан энг оммабопларидан бири бу судланмаганлик/судланганлик ҳақида маълумотнома бериш ҳисобланади.

    Маълумотномалар экстерриториал тамойил асосида тақдим этилиши, хизмат муддатининг сезиларли даражада қисқариши, турли зарур маълумотларни бир жойдан, яъни Давлат хизматлари марказларидан олиш имконияти фуқароларга анча қул келди деб айтиш мумкин.

    Масалан, жорий йилда Қашқадарё вилоятидаги ДХМ лар томонидан шу кунга қадар судланмаганлик/судланганлик маълумотномаси олиш учун 15077 та ариза келиб тушган.

    2020 йилнинг 8 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 364-сон қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

    Демак, бу ўзгартиришлар тўғрисида қисқача маълумот берамиз:

    1 – ўзгартириш.

    Регламентнинг 1 – бандида келтирилган “жисмоний шахслар бу хизматдан фойдалана олади” деган жумлага аниқлик киритилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан бирга Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлган чет эл фуқаролари (шу жумладан МДҲ давлатлари фуқаролари) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўрсатиш мумкинлиги белгилаб қўйилди.

    2 – ўзгартириш.

    Регламентнинг 2 – бандида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят бошқармаларининг Ахборот маркази эндиликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармасига ўзгарганлиги сабабли, Регламентда ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини қайд этилган.

    3 – ўзгартириш.

    Регламентнинг 6 – бандида учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади деб белгилаб қўйилган эди. Ҳаттоки, адвокатлар томонидан учинчи шахс манфаати учун шартнома ёки ордер асосида маълумотнома сўралган ҳолатда ҳам нотариал тасдиқданган ишончнома талаб этилган.

    Бу ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчилик янги тартиб бўйича бекор қилинди. Эндиликда, учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

    ДХА Қашқадарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates