Сурхондарёда “Чағониён” тарихи давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилади

    Денов шаҳри Мустақиллик кўчасидаги Саид Оталиқ меъморий мажмуаси ҳамда Чағониён кўчасидаги Денов қалъаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида музей-қўриқхонага берилади.

    Вазирлар Маҳкамасининг “Чағониён” тарихи давлат музей-қўриқхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Унга кўра, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги таркибида давлат муассасаси шаклидаги “Чағониён” тарихи давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилади.

    Денов шаҳри Мустақиллик кўчасидаги Саид Оталиқ меъморий мажмуаси ҳамда Чағониён кўчасидаги Денов қалъаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида музей-қўриқхонага берилади.

    Музей-қўриқхона ўз фондини Сурхон воҳаси тарихи, маданияти ва этнографияси, дастлабки кўриниши ва ўша давр муҳитини акс эттирувчи қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар ҳисобидан шакллантиради.

    Саид Оталиқ меъморий мажмуаси 2-қаватида ҳунармандлар маркази ташкил этилади. Бу ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates