Сурхондарёда ер майдони олиб беришини ваъда қилган шахс ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ноқонуний ер майдонларини сотиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. фуқаро К.И.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Полвонтош” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 1,5 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 300 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 14 200 АҚШ доллари ва 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates