Савдо дўкони қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган назоратчи ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот тумани бўлими томонидан ноқонуний ер олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “У.Б.” МЧЖ савдо мажмуаси назоратчиси М.Ш. тадбиркор Ж.Ф.га 2 500 АҚШ доллари эвазига МЧЖ ҳудудидан енгил типдаги савдо дўкони қуриши учун ер майдони ажратиб беришини айтиб, олдиндан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates