Сурхондарё: ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

    Сурхондарё вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати ҳузуридаги коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ноқонуний ер олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

    Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ИИБ тезкор қидирув хизмати ҳузуридаги коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан, Сурхондарё вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

    Тадбир жараёнида Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги турмуш ўртоғи Ш.Т нинг номида бўлган “И.Ч” фермер хўжалигининг 5,33 гектар ер майдонини фуқаро Н.С нинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб бериш учун талаб қилинган 80 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates