2 та вилоятда ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ноқонуний ер олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳолатларини олдини олиш ва аниқлаш бўйича тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.М., Ф.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 7 сотих ер майдонини фуқаро Т.М.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида 175 000 АҚШ доллари эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

    Шунингдек, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.У. Жарқўрғон тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 60 сотих ер майдонини фуқаро С.А.га 300 млн сўмга сотишга келишиб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 65 млн сўм ва 18 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates