Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, вилоятдаги барча деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида полиз маҳсулотлари, жумладан, қовунлар доимий равишда ветеринария-санитария лабораторияларида текширувдан ўтказилади. Улардаги нитрат миқдори белгиланган санитария меъёрларига мувофиқ деб топилгандагина савдога чиқарилишига рухсат берилади.
Айни кунга қадар вилоятдаги бирор тиббиёт муассасасига қовун истеъмоли орқали заҳарланиш ҳолати билан мурожаат қилинмаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги қовун навлари Сурхондарё вилоятида етиштириладиган маҳсулотларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, — дейилади вилоят ҳокимлигининг хабарида.









