Сурхондарёда “Қизил китоб”га киритилган ўсимлик ноқонуний кесилиб, димлангани аниқланди

    Қонунбузарлар 304 туп ноёб турдаги “Тожик ковраги”ни ноқонуний равишда кесиб кетган.

    Ҳолат Сурхондарё вилояти экология бошқармаси, вилоят Прокуратураси ҳамда Узун туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган назорат тадбирларида аниқланган. Ўрганишлар давомида “Боботог” давлат ўрмон хўжалигининг “Файзова” ўрмон бўлими “Aрчабулоқ” массиви ҳудуди ўрмончисининг ўз ишига совуққонлиги оқибатида 304 туп Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб турдаги “Тожик ковраги”ни ноқонуний равишда кесилиб, димлангани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланяпти. Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган ва бу ишга ёрдам берганлар шахсини аниқлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ковракнинг Ўзбекистонда 50 дан зиёд тури учрайди. Унинг елим-смоласи халқ табобатида томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволаш учун, шунингдек, қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи малҳам сифатида қўлланилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates