Янги Зеландияда самолётга чиқишда нафақат юк, балки йўловчилар оғирлиги ҳам ўлчанади

    Июнь ойидан бошлаб Air New Zealand халқаро рейслари йўловчилари самолётга чиқишдан олдин тарозидан ўтказилади, дея хабар беради Еuronews.

    Окленд халқаро аэропортидан 1 июндан 2 июлга қадар жўнаб кетадиган йўловчиларни тарозидан ўтказиш таклиф этилди.

    Air New Zealand авиакомпанияси “самолёт хавфсизлиги ва самарали ишлашини” таъминлаш учун йўловчиларнинг оғирлигини ўлчаш зарурлигини айтди.

    Учувчилар учун юкланган самолётнинг оғирлиги ва мувозанатини билиш жуда муҳим, шунда самолёт тортилиш кучига қарши тура олади.

    Ҳозирда авиакомпаниялар қатъий рақамлар орқали “тахминий масса” дан фойдаланади.

    Йўловчи вазнини билиш углерод чиқиндиларини камайтиришга қандай ёрдам беради?

    Эҳтиёткорлик сифатида авиакомпаниялар ўз самолётларининг ялпи оғирлигини оширишни афзал кўришади.

    Умуман олганда, ҳар бир йўловчининг вазни ўртача ҳисобда 88 кг, аниқроғи эркаклар 93 кг, аёллар 75 кг деб ҳисобланади.

    Агар учувчи самолётнинг оғирлиги ҳисобланган массадан камроқ эканлигини олдиндан билса, у ёқилғини мос равишда юклайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates