Узун тумани “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ўрмон хўжалигининг “Файзова” бўлими, 6-айланма 7-кварталининг “Арчабулоқ” массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсадиган тожик ковраги ўсимлигига кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди.
Ўрганишлар натижасида ўрмон ходимларининг ўз ишига маъсулиятизлик билан ёндашиши оқибатида ҳудуддаги Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган 611 туп тожик ковраги ўсимлиги ноқонуний тарзда кесиб олинганлиги ва бу билан табиатга 302 миллион 445 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилди.