Сурхондарёда 17 бош ёввойи қум товушқонини овлаган шахс ушланди

    Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига номаълум шахс томонидан ёввойи қум товушқонини овлаганлиги акс этган расм келиб тушган. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Ҳолат юзасидан экологик суриштирув ўтказилганда, расмда акс этган фуқаро Ангор тумани "Хомкон" маҳалласида яшовчи Н.Ҳ. экани маълум бўлган.

    Ўрганишлар давомида фуқаро Н.Ҳ. Ангор ва Музработ туманлари ҳудудида 2022 йилда рухсатномасиз, тунги вақтда 6 бош, 2023 йилда 11 бош қум товушқонини ов қилиш муддатларига зид равишда тақиқланган усул яъни тунги ёритиш мосламаси билан овлаганлиги аниқланган.

    Натижада фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан, маъмурий жарима белгиланди.

    Таъкидланишича, фуқаро томонидан 2022 йилда 5 миллион 400 минг сўм, жорий йилда 10 млн 890 минг сўм табиатга зарар етказилган.

    Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Шеробод туман судига юборилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates