Сурхондарёнинг Вахшивор майдонида янги маъданли тузилма борлиги аниқланди

    Фан 20 июн 2023 2102

    Ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.

    Геология фанлари университети «Минерал ресурслар институти» ДМ ходимлари «Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:100 000 миқёсли космогеологик тадқиқотлар» номли давлат лойиҳаси бўйича дала текширув ишларини амалга оширган.

    Тадқиқот давомида Сурхонтов тоғининг Вахшивор майдонида дала дешифровкалаш ишлари олиб борилиши натижасида у ерда малахитлашувга бой янги маъданли тузилма борлиги аниқланган.

    Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Матбуот хизмати хабар беришича, ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметалл истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.

    Ҳозирда мазкур тузилма давомийлиги яна қўшимча равишда ўрганилмоқда, - дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates