Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлим масъул ходимлари томонидан ўтган 2022 йил мобайнида жами 4217 та ҳуқуқбузар ҳолатлари содир этилгани аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича 2 миллиард 208 миллион 365 минг сўм жарима қўлланилган бўлиб, шундан 3555 та ҳолатда 1 миллиард 327 миллион 865 минг сўм давлат ҳисобига ундириб олинган, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хусусан, ўтган йил якунига қадар Ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 798 миллион 880 минг сўмни ташкил этган. Бу бўйича жами 292 ҳолат аниқланган бўлиб, 471 миллион 300 минг жарима суммалари қўлланилган ҳамда 264 миллион 900 минг сўм давлат ҳисобига ундириб олинган. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар эса 23 млн 610 минг сўмни ташкил этган.
Биргина ўтган йилнинг 9 март куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Халқабод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналида фуқаролар А.Абдужалилов, Қ.Асомов, С.Шадиев, Қ.Асомовлар иштирокида ноқонуний ов қуроли (Қўл бола усулида ясалган кучли тўк чиқрувчи Электро Қармоқ) ёрдамида балиқ овлётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича табиатга етказилган зарар суммаси 95 млн 326 минг сўмни ташкил этган. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига тўпланган ҳужжатлар тақдим этилган. Дастлабки суриштирувлардан сўнг 2022 йил 28 июль куни Жиноий ишлар бўйича Янгийўл тумани суди томонидан фуқароларга нисбатан хукм чоралари ўқилган.
Фуқаро А.Абдужалиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105 моддаси 2-қисми “М” банди билан айбли, деб топилиб 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган. Фуқаро С.Шадиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229 моддасининг 2-қисми билан айбли, деб топилиб 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган. Қолган икки фуқарога нисбатан “Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Атмосфера ҳавоси муҳофаза қилиш бўйича 2136 та ҳолат аниқланган бўлиб 432 млн 140 минг жарима суммалари, чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш бўйича 1489 та ноқонуний ҳолатга 602 млн 250 минг жарима суммалари қўлланилган. Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича 83 та ҳолат аниқланган бўлиб, 391 млн 800 минг жарима сўммалари қўлланилган. Шулардан 223 млн 140 минг сўм давлат ҳисобига ундириб олинган.









