Тадбиркор келажак фаолияти учун 20 дан ортиқ қонуний бренд олди

    Ижтимоий ҳаёт 30 январ 2023 1544

    Авваллари нафақат фуқаролар, балки тадбиркорлик билан шуғулланувчи ишбилармонлар ҳам интеллектуал мулк, қонуний бренд ва товар белгилари ҳақида жуда кам маълумотга эга эдилар. Ҳозирги кунга келиб интеллектуал мулк ҳуқуқлари, контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи ҳақида ҳар бир фуқарода етарли тушунча ва билимлар шаклланиб улгурди.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида 2021 йил давомида мурожаатлар 150 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда бошқарма томонидан 200 дан ортиқ аҳоли шикоятлари иш юритувига олинган ва 197 та мурожаатлар ижобий қаноатлантирилган.

    — Биз ўн йилдан буён гилам маҳсулотлари савдоси билан шуғулланамиз, — дейди Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркор Отабек Мирсодиқов. — Сўнги бир йил давомида фаолиятимиз кенгайиб, водий вилоятларида минглаб мижозларнинг эътиборини қозондик. Адлия бошқармасига мурожаат қилиб ўз брендимизга қонунан эга бўлдик. Аввал ҳам бу борада ҳаракатлар бошланган эди. Лекин Тошкентга борди-келди масалаларида анча вақт йўқотар эдик. Эндиликда бу имкониятлар биргина адлия бошқармасининг ўзида ортиқча сансалорликларсиз битмоқда.

    Элмурод Мирзаев Фарғонадаги кредит асосида савдо қилувчи йириқ тармоқнинг маркетинг бўлими бошлиғи. У фаолият кўрсатаётган дўконлар тармоғининг мамлакатимиз бўйлаб 60 га яқин филиаллари ишлаб турибди.

    — 2021 йилда Тошкентдан 2 та бренд олдик, — дейди Элмурод Мирзаев. Бироқ шу икки дона бренд белгиси учун 1 йил вақт кетди. Фарғонадан Тошкентга неча марта бориб келганимни эслолмайман. Лекин биз ўз дўконларимиз номини қонунийлаштириб, келажакда 10 дан ортиқ йўналишлар учун ҳам бренд -савдо белгисини олиб қўймоқчи эдик. Ана шу ниятларимиз шу йилда амалга ошди. Ҳаммаси осонлашиб кетди. Фарғона адлия бошқармасига мурожаат қилдик ва онлайн тарзда ариза юбориш йўли билан 20дан ортиқ брендларимизга қонунан эга бўлдик.

    Шу кунга қадар вилоятда фаолият олиб бораётган 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ва ўз товар белгиси, ўз интеллектуал мулк объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ фаолиятларига, ўз брендларига эга бўлишлари учун кўмак берилди.

    Ҳозирги кунда Фарғона вилоят адлия бошқармаси ўзганинг товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгисидан ноқонуний фойдаланаётган ёки контрафакт маҳсулотларни реализация қилаётган айрим юридик ва жисмоний шахслар фаолиятига чек қўйиш борасида ҳам айтарли натижаларга эришяпти. Масалан, 2022 йилда шу йўналишда 75 та тадбиркорлик субъектларига нисбатан тақдимнома, 51 нафар тадбиркорларга огоҳнома таъсир чоралари қўлланилди.

    Ўзганинг товар белгисидан ёки муаллифлик ҳуқуқидан ноқонуний фойдаланган 16 та ҳолатга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан маъмурий жарима жазо чоралари қўлланилди.

    — Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Фарғонада фаолият олиб бораётган 38 та йирик бозорлар ва бошқа савдо объектларида 73 маротаба профилактик кузатув-мониторинг тадбирлари ўтказдик, — дейди Фарғона вилоят адлия бошқармаси бўлим бош маслаҳатчиси Умиджон Назиров. Мониторинглар давомида 50 дан зиёд контрафакт маҳсулотлари аниқланиб, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларига ва реализация қилувчи сотувчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

    Бугунги тараққиёт даврида замон ва қарашлар тинимсиз юксалиб боряпти. Бу эса барча тизимларга бошқа ракурслардан қараш ва фикрлаш масъулияти юклади. Шунингдек, интеллектуал мулк соҳасида ҳам тадбиркорлик субъектлари, шоирлар, ёзувчилар ва бошқа соҳа вакиллари билан янада яқиндан ҳамкорликда ишлар олиб борилиши назарда тутилган.

    Элёржон Эҳсонов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    Жамоатчилик билан алоқалар бўйича

    етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates