Тадбиркорга асоссиз ҳисобланган 1 миллиарддан зиёд қарздорлик бекор қилинди

    Янгийўл тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани аниқланди.

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига “Spring Colour Industry” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан мурожаат келиб тушган.

    Мурожаатда қайд этилишича, Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2022 йил 22 август куни “Spring Colour Industry” МЧЖ электр ҳисоблагич ўрнатилиб, пломбаланган ва вақтинча фойдаланиш учун рухсат берилиб, далолатнома расмийлаштирилган.

    Бироқ 2022 йилнинг декабрь ойида электр ҳисоблагич тармоқдан узилиб, ноқонуний уланганлик важи билан Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Spring Colour Industry” МЧЖ ҚКга асоссиз 1 миллиард 416 миллион 933 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланган.

    Ҳудудий бошқарма томонидан “Spring Colour Industry” МЧЖ ҚК мурожаати ўрганилганда, Янгийўл тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани аниқланди.

    Қонунбузулиш ҳолати бўйича “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” AЖга нисбатан “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан иш қўзғатилди.

    Ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан “Spring Colour Industry” МЧЖга ҳисобланган қарздорлик асоссиз деб топилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” AЖга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates