Тадбиркорга турар-жой биносини қуриш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тезкор рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. “Х.Т.” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида қурилаётган спорт мактаби биносининг юқори қаватига турар-жой биносини қуришга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида рухсатнома олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates