Тадбиркорлар манфаати қонуний ҳимоя қилинди

    Ташвишли хабар 6 август 2021 1852

    Тадбиркорларга 903 миллион сўмлик нореал қарздорлик ҳисоблаган Ҳудудгаз ходимларига нисбатан жиноий иши қўзғатилди.

    Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари уларга нисбатан ноқонуний равишда қарздорлик ҳисобланганлиги ва улар асоссиз газ тармоғидан узилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

    Аниқланишича, «Ҳудудгаз Жиззах» ходимлари томонидан табиий газ сарфини ҳисобга олувчи «Фосса» дастурига юқоридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳисобига қарийб 903 миллион сўмлик нореал қарздорлик киритилган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш таклифи вилоят прокуратурасига юборилди.

    Бизнес-омбудсманнинг таклифи бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилиб, натижада «Ҳудудгаз Жиззах» газ таъминоти филиали, «Ҳудудгаз Метрология» филиали Жиззах бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates