Тадбиркорларни сарсон қилган банк масъулларига чора кўрилди

    Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят штабининг навбатдаги кечки муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда вилоятда иш ўринларини яратиш, инвестиция дастурларининг ижроси, мактабларнинг иситиш тизимининг ўрганиш натижалари, шунингдек, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг энергоресурслар билан таъминлашдаги камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар муҳокама қилинди.

    Аҳоли бандлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Бунинг учун иш ўринларини яратилишида катта роль ўйнайдиган инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни ишга туширилиши муҳим ҳисобланади. Шу сабабдан Улуғбек Қосимов бугунги штаб муҳокамасида дастлаб инвестиция дастурларининг ижроси, иш ўринларининг яратилиши аҳволини таҳлил қилди.

    Ҳудудлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ташаббуслари етарли қўллаб-қувватланмаганлиги, тижорат банклари томонидан ўз вақтида кредитлар ажратилмаганлиги натижаси айрим лойиҳалар ишга тушмаган ва истиқболсиз ҳолга келиб қолган. Бу борада ишларни тўғри ташкил қилмаган ҳудудлар, кредит маблағларини ажратмай тадбиркорларни сарсон қилаётган тижорат банклари раҳбарлари фаолияти танқид қилинди.

    Тадбиркорларга кредит маблағларини ўз вақтида ажратилишини таъминламаган Халқ банки, Микрокредитбанк, Агробанк, Миллий банк, Ипотека банк, Қишлоқ қурилиш банк, Саноатқурилиш банк, Туронбанкнинг вилоят филиали раҳбарлари расман огоҳлантирилди. Халқ банкининг кредит бўлими бошлиғи вазифасидан озод этилди ва Микрокредитбанкнинг кредит бўлим бошлиғига “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди.

    Шунингдек, инвестиция дастури ижросини ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги учун Термиз шаҳар ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарига “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

    Бугун эрталаб ўтказилган штаб муҳокамасида вилоят штаби вакиллари, бошқарма, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари вилоятдаги мактабларга бириктирилиб, иситиш тизимини ўрганиб чиқиш, аниқланган муаммоларни шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилган эди. Ушбу топшириқ ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.

    Жумладан, Қизириқ туманидаги 8-сонли мактабда иситиш тизими ўрганилганда маҳаллий ҳокимлик томонидан барча шароитлар яратилишига қарамай мактаб директори томонидан ишлар тўғри ташкил этилмаганлиги сабабли ўқув хоналари етарли даражада иситилмаган. Ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, ўқувчиларнинг таҳсил олишлари учун шароитларни яратиб бермаган 8-сонли мактаб директорини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди.

    Вилоятдаги барча мактабларнинг иситиш тизими барқарор ишлашини таъминлаш, муаммолар юзага келган тақдирда тезкор бартараф этиш бўйича сектор раҳбарларига топшириқлар берилди.

    Ҳар бир берилаётган топшириқлар назорат остида эканлиги, ижро интизомига қаътий риоя қилмаган раҳбарларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates