Таиланд жанубида юз берган сув тошқини оқибатида олти киши ҳалок бўлди

    Таиланднинг Наративат вилоятида юз берган кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.

    Таиланд Табиий офатларнинг олдини олиш ва ёрдам кўрсатиш департаментига кўра, сўнгги кунларда айрим ҳудудларда уч метрга етган сув сатҳи аста-секин пасайишни бошлаган. Чоршанба куни департаментнинг маълум қилишича, Наративат, Ялла, Паттани, Сатхун ва Сонгкла билан чегарадош вилоятлардан иборат ҳудудда 68 941 оила сув тошқинидан зарар кўрган ва уларнинг уйлари бир метрдан уч метргача сув остида қолган.

    Наративатдан ташқари бошқа вилоятларда ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates