Таиланд Миллий ассамблеяси (парламент) Вакиллар палатаси бош вазир лавозимига “Пхиа Тхаи” партияси етакчиси Пхетхонгтхан Чинават номзодини тасдиқлади. Овоз бериш жараёни Thairath TV телеканали орқали намойиш этилди.
Бош вазирликка номзодни 247 депутат қўллаб-қувватлади, 128 нафари қарши чиқди, 22 нафари эса бетараф қолди. Таиланд ҳукуматига раҳбарлик қилиш учун парламент қуйи палатасида оддий кўпчилик овозга эга бўлиши керак эди. 493 депутатнинг овозларини санаб чиқиш давом этмоқда, деб хабар беради tass.ru.