Дастур Термиз археология музейи ва Таиланд миллий музейи ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ижроси доирасида ташкил этилди.
Унда ўзбекистонлик мутахассислар буддавийлик маданий обидаларини консервациялаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Маданий бойликларни асраш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари белгилаб олинди.
Бундан ташқари, шу йил октябрь ойида Таиланд миллий музейида Ўзбекистон маданий меросига оид фотокўргазма ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.