36 ёшли Чамчурининг туғруқ вақти кутилмаганда юз берган ва эгизак филларни дунёга келтирди. У биринчи боласини дунёга келтиргандан сўнг, зоологлар фил боласининг эгизаги ҳам борлигини пайқашган.
Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Save the Elephants тадқиқот ташкилоти маълумотларига кўра, эгизак филлар туғилиши 100 тадан бир фоиз ҳолатда юз бериши мумкин. Турли жинсли эгизак филлар туғилиши эса жуда ноёб ва деярли кузатилмайдиган ҳолат.
– Фил боласининг бирини онасидан узоқлаштирганимизда, унинг эгизаги ҳам секин ўрнидан туриб, юришга ҳаракат қилди. Биз бу воқеадан жуда хурсандмиз. Сабаби эгизак филларнинг дунёга келишига камдан-кам одамлар гувоҳ бўлишган. Чунки бу ҳодиса кўп содир бўлмайди, – дейди ветеринар Лардтонгтаре Мипан BBCга берган интервьюсида.
Аҳолининг асосий қисми буддистлар бўлгани учун Таиландда филлар муқаддас ҳисобланади. Шунингдек филлар Таиланднинг миллий рамзи ҳисобланади.
Қизиғи шундаки, паркда ушбу ҳодиса бўлгандан сўнг ташриф буюрувчиларнинг сони кескин ортган. Одамлар фил болаларини кўриш учун оёқ кийимлари ва қўлларини дезинфекция қилиш талаби қўйилган.