Таиланддаги авиаҳалокат оқибатида беш нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлди

    Таиланд шарқидаги Чаченгсау вилоятида енгил самолётнинг қулаб тушиши оқибатида беш нафар Хитой фуқароси ҳаётдан кўз юмди.

    Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги Хитойнинг Таиланддаги элчихонаси ва маҳаллий ҳокимият органларига таяниб хабар берди.

    Таиланд фуқаро авиацияси маъмуриятининг баёнотида таъкидланишича, ҳалокатдан олдин Thai Flying Service компаниясининг борт рақами TFT 209 бўлган Cessna Caravan C208B самолёти билан Бангкокдаги Суварнабхуми аэропортидаги ҳаво ҳаракатини бошқариш маркази ўртасида алоқа узилиб қолган.

    Самолёт мамлакат жануби-шарқидаги Трат вилоятига учаётган эди. Самолёт бортида етти нафар йўловчи ва икки экипаж аъзоси, жумладан, Таиланд ва Хитой фуқаролари бўлган, деб хабар беради report.az.

    Khaosod газетасининг ёзишича, қидирув-қутқарув операцияси чоғида самолёт қолдиқлари ўрмондан топилган.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates