Ҳодиса 17 апрель куни юз берди, оқибатда компания ходимлари ва икки километр радиусдаги аҳоли эвакуация қилинди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, заводда портлаш содир бўлган, кейин унинг устида тутун кўтарилган, шундан сўнг кўпчилик соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қилган, баъзи одамлар ҳушини йўқотган. Қутқарувчилар аммиак сизиб чиқишини тўхтатишга муваффақ бўлишди.
Нашрнинг қайд этишича, барча жабрланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун бир нечта маҳаллий шифохоналарга юборилган. Ҳодиса юз берган завод Паттайя курорт шаҳридан 30 километр узоқликда жойлашган Нонгпра ҳудудида жойлашган. Жабрланган сайёҳлар ҳақида маълумотлар йўқ. Маҳаллий маъмурият аҳолига аммиак таъсирида бўлиши мумкин бўлган озиқ-овқат истеъмол қилмасликни тавсия қилди, деб хабар беради tass.ru.