Таиланд ва Мьянма ҳудудларида кузатилган "Яги" тўфони натижасида вафот этган ва жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

    "Яги" тўфони Таиланд ва Мьянмага етиб келиши натижасида ҳар икки давлатнинг шимолий штатларида сўнгги 80 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари кузатилди.

    Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, тошқинда сув сатҳи 1 метрга етди ва у жуда кучли оқимни юзага келтирди.

    Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. Таъкидланишича, кучли ёмғир ва ундан кейинги сув тошқини Таиланд шимолида иккита кўчкига сабаб бўлди. Кўчки оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 9000 га яқин хонадон селдан жабр кўрди.

    Таиланд ваколатли идоралари томонидан сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда, хусусан, Таиланд-Мьянма чегарасидаги Сай дарёси яқинида аҳолига эҳтимолий эвакуацияга тайёргарлик кўриш тавсия қилинган.

    Таиланднинг табиий офат кузатилган ҳудудларида яшовчи ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари орасидан сув тошқини ва кўчки натижасида жабр кўрганлар аниқланмади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates