Бу ҳақда GMA News телеканали маълум қилди.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлган Лусон оролининг жанубидаги Бикол ҳудуди аҳолисидир, деди маҳаллий полиция. Филиппин Миллий метеорология бюроси “Трами” эпимарказида шамол тезлиги соатига 85 километрга етганини маълум қилди.
Тўфон бир неча ўн минглаб одамлар ҳаётига хавф солгани учун улар уйларидан эвакуация қилинди, деб хабар беради report.az.