АҚШнинг Флорида штатига “Милтон” тўфони ёпирилди

    АҚШнинг Атлантика океани соҳилларига кучли “Милтон” тўфони ёпирилиши туфайли Флоридада бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди.

    Флорида расмийларининг хабар беришича, Сент-Люси округидаги бир неча киши тўфон қурбонига айланди – улар қариялар уйида яшаган. Тўфон қурбонлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Қутқарув гуруҳлари, ўт ўчириш хизмати ва полиция вакиллари воқеа жойига етиб келди. Қидирув ишлари давом этмоқда.

    Тўфон маҳаллий вақт билан соат 20:35 атрофида Флорида штатидаги Сиеста-Ки аҳоли пунктига етиб келди, шамолнинг максимал тезлиги соатига 193 километрни ташкил этди, дея хабар беради АҚШ Миллий довуллар маркази.

    Тўфонни ўзи билан олиб келган торнадо 125 дан ортиқ уйни вайрон қилган. Деярли 1,3 миллион киши электрсиз қолмоқда.

    “Милтон”га кучли бўрон, ёғингарчилик ва шамол “ҳамроҳ” бўлиши, тўфон камида пайшанба куни эрталабгача кучини сақлаб қолиши кутилмоқда.

    Миссисипи ва Жанубий Каролина штатлари табиий офат оқибатларини бартараф этишда маҳаллий ҳокимият органларига ёрдам бериш учун Флоридага Миллий гвардия бўлинмаларини юборишларини маълум қилди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates