Таиландда янги йил таътили давомида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 190 нафарга етди

    Таиландда 2023 йил 29 декабрдан 2024 йил 1 январгача бўлган даврда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари сони 190 нафарга етди, 1,5 мингдан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

    Йўл-транспорт ҳодисаларига қарши қўмондонлик маркази маълумотларига кўра, тезликни ошириш ва маст ҳолда автомобиль бошқариш йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари бўлиб, мос равишда 39 ва 30 фоизни ташкил қилган. Энг кўп бахтсиз ҳодисалар 1 январь куни содир бўлган, уларда 62 киши ҳалок бўлган, 422 киши жароҳатланган. 86 фоиз ҳолатда мотоцикл ҳайдовчилари йўл-транспорт ҳодисаларида иштирок этган.

    Таиланд ҳукумати аввалроқ 2 январда тугайдиган янги йил байрамларида йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони кескин ошиши мумкинлигидан хавотирда эканини билдирган эди.

    Ўтган йили Таиландда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 13,5 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 773 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates