Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талаба-ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришга қаратилган спорт турнирларини ўз ичига олган «Талабалар лигаси» лойиҳасига старт берилди.
Ойлик доирасида 18 сентябрдан 16 ноябргача барча факультетларда спортнинг футбол, воллейбол, баскетбол, стол теннис, шаҳмат тури бўйича мусобақалар ўтказилади.
Барча талаба-ёшларни «Талабалар лигаси»да фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!












