Талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

    Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида инвестеция дастури асосида 9 қаватли 1100 ўринга мўлжалланган 3-сонли талабалар турар жойининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентабрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

    Унда Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов, олийгоҳ ректори М.Болтобаев, бир гуруҳ фахрий меҳмонлар, университет раҳбарият жамоаси, бино қурувчилари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

    Раҳбарлар томонидан рамзий лента қирқилди ва улар турар жойда яратилган шарт-шароитни кўздан кечиришди. Хоналарнинг жиҳозланиши, талабаларга янада қулайлик яратишга мўлжалланган замонавий ускуналарнинг мавжудлиги эътироф этилди.

    Университет раҳбарияти томонидан мана шундай кўркам турар жойнинг қад ростлашига ўзларининг улкан ҳиссасини қўшган қурувчиларга тўн кийгизилди, деб хабар беради ЎзДЖТСУ Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates