Президентнинг 03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сонли қарорига мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
У қуйидагиларни белгилайди:
- Вазирликнинг тузилмаси;
- Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг вазифалари ва функциялари;
- Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- Бошқа давлат органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти билан ҳамкорлик тартиби;
- Молиялаштириш ва моддий-техник таъминот манбалари ва бошқалар.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг устувор йўналишлари:
● Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим, илмий ва инновацион фаолият, ўрта махсус ва касбий таълим соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, соҳаларнинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилаш;
● Ўрта махсус, касбий, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолиятини тартибга солиш;
● Ўқитиш сифатини таъминлаш ва ўқув жараёни нормативларини белгилаш, халқаро мезонлар асосида таълим ташкилотларининг бошқарув ва педагог кадрларида касбий кўникмаларни ривожлантириш;
● Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, давлат илмий ва инновацион дастурларини мувофиқлаштириш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялашни таъминлаш;
● Қўшма таълим ва илмий дастурларни амалга ошириш бўйича халқаро алоқаларни ривожлантириш;
● Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, янги ишланмаларни тижоратлаштириш, рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш ва бошқалар.
Шунингдек, ҳужжат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тўғрисидаги низом ва Вазирлик тизимидаги олий таълим давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 8 августдан кучга кирган.