Бостонда жойлашган Alsym Energy компанияси қайта зарядланувчи арзон батареяни яратди. Бундан ташқари, у литий-ионли батареялар билан ишлашда рақобатлаша олади.
Батарея сувда ишлайди. Шундай қилиб, у атроф-муҳит учун ҳам мутлақо хавфсиздир.
Унинг электролитлари органик тузлар мавжуд бўлган сув бўлиб, ион ўтказувчанлигини ва энергияни тежашни таъминлайди, шу боис батарея ёниб кетмайди.
Бундай аккумулятордан биринчи бўлиб Ҳиндистон автомобиль ишлаб чиқарувчиси фойдаланади.
Батарея арзонроқ электромобилларни яратиш учун ишлатилади, деб хабар беради korrespondent.net.